engengeng

 

logo 4 ru

Рыболовные катушки http://nachodki.ru/shop/okhota-turizm-rybalka/katushki.html на сайте nachodki.ru

Устав

                                                                                                                                                                                                                           Скачать Устав

Скачать Дополнение к Уставу от 08.08.2016 г.

Скачать Дополнение к Уставу от 02.07.2015 г.

Скачать Дополнение к Уставу от 10.03.2016 г.

Скачать Дополнение к Уставу от 12.07.2016 г.

 

Тошкент шаҳар

Мирзо-Улуғбек тумани хокимияти

Тадбиркорлик субъектларини

Давлат рўйхатидан ўтказиш

Инспекцияси томонидан

2014  йил «___»___________

_________-сонли реестр тартиб рақам билан

«РЎЙХАТГА ОЛИНГАН»

         

 «OZENERGOTAMINLASH»

Очик  Акциядорлик Жамияти

акциядорларининг Умумий йигилишида

«ТАСДИҚЛАНГАН»

2014  йил  12августдаги2-сонли

баённома 

__________________ А.Т. Джураев

«O’ZENERGOTA’MINLASH»

Аksiyadorlik Jamiyati

Устави

(янги таҳрир)

Тошкент – 2014

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. Ушбу Устав Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Конуни ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилган.

1.2. Жамият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ олиб боради.

1.3. Жамиятнинг номи:

Ўзбек тили кирилл алифбосида:

- Тўлиқ номи:                              «O’ZENERGOTA’MINLASH»  Акциядорлик Жамияти;

- Қисқартирилган номи:             «O’ZENERGOTA’MINLASH»  АЖ.

Ўзбек тили лотин алифбосида:

- Тўлиқ номи:                              «O’ZENERGOTA’MINLASH» Aksiyadorlik Jamiyati;

- Қисқартирилган номи:            «O’ZENERGOTA’MINLASH»AJ.

Рус тилида:

- Тўлиқ номи:                              Акционерное Общество «Узэнерготаъминлаш»;

- Қисқартирилган номи:             АО «Узэнерготаъминлаш».

Инглиз тилида:

- Тўлиқ номи:                               Joint-Stock Company «UZENERGOTAMINLASH»;

- Қисқартирилган номи:              JSC «UZENERGOTAMINLASH».

1.4. Бундан буён матнда «Жамият» деб аталувчи «O`ZENERGOTA’MINLASH» Aksiyadorlik Jamiyatiнинг жойлашган ери ва почта манзили:

Ўзбекистон Республикаси, 100000, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани,

                                                           Истиклол кўчаси, 6 уй.

Жамиятнинг расмий веб-сайти:               www.uzet.uz

Жамиятнинг электрон почта манзили:   Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

1.5. Жамият Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг (хозирги вактда Давлат рақобат қўмитаси) Тошкент шаҳар Бошқармасининг 2003 йил 21 ноябрдаги 912 пп-р сонли «Ўзбекэнерго» ДАКга қарашли «Ўзэнерготаъминлаш» давлат-ишлаб чиқариш  бирлашмасининг мулкларини (бино ва иншоотлари билан) давлат тасарруфидан чиқариш ва Очиқ Акциядорлик Жамиятига айлантириш тўғрисидаги Фармойишига асосан ташкил топган.

1.6. Жамият юридик шахс бўлиб, у ўз мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкка, шу жумладан ўзининг устав фондига (устав капиталига) берилган мол-мулкка эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ҳамда амалга ошириши, зиммасига мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.

1.7. Жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан юридик шахс мақомига эга бўлади.

1.8. Жамият фаолият кўрсатиш муддати чекланмаган ҳолда ташкил этилади.

1.9. Жамият Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида банк ҳисобварақлари очишга ҳақлидир.

1.10. Жамият ўзининг фирма номи давлат тилида тўлиқ ёзилган ҳамда жойлашган ери кўрсатилган юмалоқ муҳрга эга. Муҳрда бир вақтнинг ўзида фирманинг номи бошқа исталган тилда ҳам кўрсатилиши мумкин.

1.11. Жамият ўзининг номи ёзилган штамп ва бланкаларга, ўз тимсолига, шунингдек белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган товар белгисига ҳамда фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг, товарларнинг, ишларнинг ва хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи бошқа воситаларга эга бўлишга ҳақли.

2. ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ СОҲАСИ

 (АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ) ВА МАҚСАДИ

2.1. Жамиятнинг мақсади фойда (даромад) олишдир.

2.2. Жамиятнинг  фаолият турлари қуйидагилардан иборат:

v  улгуржи савдо фаолияти;

v  энерготармоққа ва бошқа истеъмолчилар эҳтиёжи учун эҳтиёт қисмлар, ёрдамчи ва ностандарт ускуналарни ишлаб чиқаришини ташкил қилиш;

v  Ўзбекистон Республикаси резидент ва норезидентларига материаллар, ускуна ва бошқа маҳсулотларни етказиб бериш;

v  қурилишга оид материаллар ва қурилмалар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш;

v  ер участкалари, бинолар, иншоотлар, корхоналар ва бошқа турдаги қўчар ва қўчмас мулкларни сотиб олиш ва ижарага бериш;

v  саноат ва маиший объектларини қуриш, монтаж қилиш ва қайта кўтариш;

v  пуллик хизматларни ташкил қилиш ва кўрсатиш.

Махсус рухсатнома (лицензия) олишни талаб қиладиган фаолият турлари қонунчилиқда ўрнатилган тартибда лицензия олингандан кейин амалга оширилади.

Асосий ишлаб чиқариш вазифаларидан ташқари, қўшимча фойда олиш мақсадида Жамият Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш ҳуқуқига эгадир.

2.3. Ўз  фаолиятини амалга ошириш учун ва Жамият олдида тур­ган масалаларни ҳал қилиш  мақсадида,  Жамият  қуйидаги  ҳуқуқларга эгадир:

v  ўз номидан битимлар, шартномалар тузиш (шу жумладан хорижий инвесторлар билан), мул­кий ва номулкий ҳуқуқларни қўлга киритиш ва мажбуриятлар бўйича жавобгар бўлиш, Ўзбекистон Республикаси худудида ва ундан ташқарида амалдаги қонунчилик билан белгиланган тартибда судда, хўжалик ва ҳакамлик судларида даъвогар ва жавобгар бўлиш;

v  шартномалар асосида мутахассисларни жалб этиш, шу жумладан хорижий мутахассисларни ҳам;

v  маҳсулот ва хизматларга бўлган талабдан келиб чиқиб, ўз фаолиятини мустақил  режалаштириш, ривожланиш истиқболларини аниқлаш, ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланишни таъминлаш ҳамда акция­дорлар ва меҳнат жамоаси аъзоларининг шахсий даромадларини ошириш йўлларини аниқлаш;

v  Республика ичида ва ундан ташқарида филиаллар, ваколатхоналар, қўшма корхоналар, ишлаб чиқариш цехлари, участкалари ва бош­қа янги корхоналар ташкил этиш ва таъсис этиш;

v  техник воситаларни ижарага бериш, уларга  хизмат кўрсатиш, ускуна­лар лизинги пунктларини ташкил қилиш;

v  Республика ҳудудида амалдаги қонунчиликка асосан кўчар ва кўчмас мулкни ўз мулки сифатида сотиб олиш ва ижарага бериш;

v  уюшмалар, иттифоқлар, консорциумлар, акциядорлик компаниялари ва жамиятларига ҳамда бошқа бирлашмаларга кириш;

v  белгиланган тартибда банкларда ҳар қандай  ҳисобларни,  шу жумладан валюта ҳисобларини очиш, ссудалар ва банк кредитларини олиш, қонунчиликка мувофиқ равишда ҳар қандай шаклда маблағларни ўтказиш ва акцептлаш, қимматли қоғозларни чиқариш,  сотиб олиш ва жойлаштириш;

v  қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш;

v  маҳсулотлар ва хизматларни сотиб олиш ва сотишда нақд пул билан ҳисоб-китоб қилиш;

v  амалдаги қонунчиликка мувофиқ, мустақил равишда ўз балан­сидан мол-мулкни, қарзларни, камомадни, ноликвид  ва етиб қолган товарлар, бошқа исрофларни ўчириш;

v  кўнгилочар, ижтимоий-маиший ва коммуникатив хизматлар кўр­сатиш;

v  семинарлар,  конференциялар, кўргазма ва шоулар ташкил қи­лиш, ўтказиш ва уларда қатнашиш;

v  реклама-безаш фаолиятини амалга ошириш.

3. ЖАМИЯТ УСТАВ ФОНДИНИНГ  (УСТАВ КАПИТАЛИНИНГ) МИҚДОРИ

3.1. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) акциядорлар олган Жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади ва Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ифодаланади. Жамият томонидан чиқариладиган барча акцияларнинг номинал қиймати бир хил бўлиши керак.

3.2. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) Жамият мол-мулкининг Жамият кредиторлари манфаатларини кафолатлайдиган энг кам миқдорини белгилайди.

3.3. Жамият оддий акцияларни жойлаштириши шарт, шунингдек имтиёзли акцияларни жойлаштиришга ҳақли. Жойлаштирилган имтиёзли акцияларнинг номинал қиймати Жамият устав фондининг (устав капиталининг) йигирма фоизидан ошмаслиги керак.

3.4. Жамият Устав жамғармасининг миқдори 4728730000 (тўрт миллиард етти юз йигирма саккиз миллион етти юз ўттиз минг) сўмни ташкил қилади ва 4 728 730 (тўрт миллион етти юз йигирма саккиз минг етти юз ўттиз) дона акцияга тақсимланган, шундан номинал қиймати 1 000  (бир минг) сўм бўлган 4 634 150 (тўрт миллион олти юз ўттиз тўрт минг бир юз эллик) дона оддий ва 94 580 (тўқсон тўрт минг беш юз саксон) дона имтиёзли акцияларга бўлинган, шу жумладан:

v«Ўзбекэнерго» ДАКнинг улуши  – 26 %, 1 229 470 000 сўм,  1 229 470 та акцияга бўлинган;

vМеҳнат жамоаси улуши                –   2 %,      94 580 000 сўм,       94 580 та акцияга бўлинган;

vИнвесторлар улуши                      –  72 %, 3 404 680 000 сўм, 3 404 680 та акцияга бўлинган,

     уларга қуйидаги акциядорлар киради:

  1. «Sirdaryo IES» АЖ улуши             – 30%,   1 418 620 000 сўм,   1 418 620 та акцияга бўлинган;
  2. «Yangi-Angren IES» АЖ улуши  – 25%,   1 182 180 000 сўм,  1 182 180 та акцияга бўлинган;
  3. «Muborak IEM» АЖ улуши         – 11,32%, 535 180 000 сўм,    535 180 та акцияга бўлинган;
  4. «Tashkent IEM» АЖ улуши         –   5,68%, 268 700 000 сўм,    268 700 та акцияга бўлинган.

4. ЖАМИЯТ АКЦИЯЛАРИНИНГ СОНИ,  НОМИНАЛ ҚИЙМАТИ, ТУРЛАРИ

4.1. Жамият томонидан 4 634 150 (тўрт миллион олти юз ўттиз тўрт минг бир юз эллик) дона эгаси ёзилган оддий ва 94 580 (тўқсон тўрт минг беш юз саксон) дона эгаси ёзилган имтиёзли акциялар чиқарилган ва жойлаштирилган.

4.2.Жамият акцияларининг номинал қиймати 1 000 (бир минг) сўм.

5. ЖАМИЯТНИНГ  УСТАВ  ФОНДИНИ  (УСТАВ КАПИТАЛИНИ)

КЎПАЙТИРИШ  ВА  КАМАЙТИРИШ

 

5.1. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) акцияларнинг номинал қийматини ошириш ёки қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.

5.2. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги ва Жамият Уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар Жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан бир овоздан қабул қилинади.

5.3. Қўшимча акциялар мазкур Уставда белгиланган эълон қилинган акцияларнинг сони доирасидагина Жамият томонидан жойлаштирилиши мумкин.

5.4. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги қарор Жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан бир овоздан қабул қилинади.

5.5. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги қарорда жойлаштириладиган қўшимча оддий акцияларнинг ва имтиёзли акцияларнинг сони, уларни жойлаштириш муддатлари ва шартлари белгиланган бўлиши керак.

5.6. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш жойлаштирилган қўшимча акцияларнинг номинал қиймати миқдорида рўйхатдан ўтказилади. Бунда мазкур Уставда кўрсатилган эълон қилинган муайян турдаги акцияларнинг сони ушбу турдаги жойлаштирилган қўшимча акцияларнинг сонига қисқартирилиши керак.

5.7. Жамиятнинг тегишли бошқарув органи томонидан қабул қилинган қўшимча акцияларни чиқариш тўғрисидаги ёки акциянинг номинал қийматини ошириш ҳақидаги қарор Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш тўғрисидаги қарордир.

5.8. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фақат Жамиятнинг ўз капитали ҳисобидан амалга оширилади.

5.9. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш жалб қилинган инвестициялар, Жамиятнинг ўз капитали ва ҳисобланган дивидендлар ҳисобидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.

5.10. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) унинг ўз капитали ҳисобидан қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтиришда бу акциялар барча акциядорлар ўртасида тақсимланади. Бунда ҳар бир акциядорга қайси турдаги акциялар тегишли бўлса, айни ўша турдаги акциялар унга тегишли акциялар сонига мутаносиб равишда тақсимланади. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) кўпайтирилиши натижасида кўпайтириш суммасининг битта акциянинг номинал қийматига мувофиқлиги таъминланмайдиган бўлса, Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтиришга йўл қўйилмайди.

5.11. Акцияларни жойлаштириш, шу жумладан акциядорлар ўртасида жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилишда акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархи Жамият кузатув кенгаши томонидан қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларининг савдо майдончаларида вужудга келаётган нархлар конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

5.12. Жамият акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни очиқ ва ёпиқ обуна воситасида жойлаштиришга ҳақли.

5.13. Жамият томонидан акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган, ҳақи пул маблағлари билан тўланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштиришда овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар уларни имтиёзли олиш ҳуқуқига эга. Акциядор, шу жумладан акциядорларнинг умумий йиғилишида қарши овоз берган ёхуд унда иштирок этмаган акциядор акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни ўзига тегишли шу турдаги акциялар миқдорига мутаносиб миқдорда имтиёзли олиш ҳуқуқига эга.

5.14. Жамиятнинг акцияларини ва бошқа қимматли қоғозларини жойлаштириш чоғида уларга ҳақ тўлаш пул ва бошқа тўлов воситалари, мол-мулк, шунингдек пулда ифодаланадиган баҳога эга бўлган ҳуқуқлар (шу жумладан мулкий ҳуқуқлар) орқали амалга оширилади. Жамиятни таъсис этиш чоғида унинг акцияларига ҳақ тўлаш тартиби Жамиятни ташкил этиш тўғрисидаги таъсис шартномасида (ўзгартиш тўғрисидаги қарорда) ёки Жамият Уставида, қўшимча акциялар ва бошқа қимматли қоғозларга ҳақ тўлаш эса, уларни чиқариш тўғрисидаги қарорда белгилаб қўйилади.

5.15. Жамиятнинг қўшимча акцияларига ушбу акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган жойлаштириш муддати ичида ҳақ тўланиши лозим.

5.16. Агар Жамиятнинг пулдан ўзга воситалар билан ҳақи тўланаётган акциялари ва бошқа қимматли қоғозларининг номинал қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг икки юз бараваридан кўпни ташкил этса, Жамиятнинг акциялари ва бошқа қимматли қоғозларининг ҳақи сифатида киритилаётган мол-мулкнинг пулда ифодаланган баҳоси баҳоловчи ташкилот томонидан чиқарилиши зарур.

5.17. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) акцияларнинг номинал қийматини камайтириш ёки акцияларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан, шу жумладан акцияларнинг бир қисмини кейинчалик бекор қилган ҳолда Жамият томонидан акцияларни олиш йўли билан камайтирилиши мумкин.

5.18. Жамият устав фондини (устав капиталини) камайтиришга, агар бунинг натижасида унинг миқдори Жамият устав фондининг (устав капиталининг) Жамият Уставидаги тегишли ўзгартишларни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида аниқланадиган, Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 17-моддасида белгиланган энг кам миқдоридан камайиб кетса, ҳақли эмас.

5.19. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисидаги ва Жамият Уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.

5.20. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинаётганда акциядорларнинг умумий йиғилиши устав фондини (устав капиталини) камайтириш сабабларини кўрсатади ва уни камайтириш тартибини белгилайди.

5.21. Жамият устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай ўз кредиторларини бу ҳақда ёзма шаклда хабардор қилади. Кредиторлар Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида ўзларига билдириш юборилган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай Жамиятдан ўз мажбуриятларини муддатидан олдин бажаришини ва устав фонди (устав капитали) камайтирилиши билан боғлиқ зарарларнинг ўрнини қоплашини  талаб  қилишга  ҳақли.

6. ЖАМИЯТНИНГ КОРПОРАТИВ ОБЛИГАЦИЯЛАРИ

ВА БОШҚА ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРИ

6.1. Жамият корпоратив облигацияларни ва бошқа қимматли қоғозларни чиқаришга ҳамда жойлаштиришга ҳақли.

6.2. Жамиятнинг корпоратив облигациялари Жамият акцияларига айирбошланадиган қимматли қоғозлар бўлиши мумкин.

6.3. Жамият мол-мулк билан таъминланган корпоратив облигацияларни уларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш санасидаги ўз капитали миқдори доирасида чиқаришга ҳақли.

6.4. Жамият томонидан корпоратив облигацияларни чиқариш, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган корпоратив облигацияларни чиқариш Жамият кузатув кенгашининг қарорига кўра амалга оширилади.

6.5. Жамият томонидан Жамият кузатув кенгашининг қарорига кўра акцияларга айирбошланадиган корпоратив облигациялар чиқарилган тақдирда, мазкур қарор Жамият кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилиниши керак.

7. ЖАМИЯТНИНГ ФОНДЛАРИ

7.1. Жамият устав фондининг (устав капиталининг) 20 фоизидан кам бўлмаган миқдорда захира фонди ташкил этилади.

7.2. Жамиятнинг захира фонди мазкур Уставда белгиланган миқдорга етгунига қадар соф фойдадан ҳар йилги мажбурий ажратмалар орқали шакллантирилади. Ҳар йилги ажратмаларнинг миқдори Жамият Уставида белгиланган миқдорга етгунига қадар соф фойданинг беш фоизидан кам бўлмаслиги керак.

7.3. Бошқа маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, Жамиятнинг захира фонди Жамиятнинг зарарлари ўрнини қоплаш, Жамиятнинг корпоратив облигацияларини муомаладан чиқариш, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш ва Жамиятнинг акцияларини қайтариб сотиб олиш учун мўлжалланади.

7.4. Жамиятнинг захира фондидан бошқа мақсадлар учун фойдаланиш мумкин эмас.

7.5. Жамият қонунчиликда бегиланган тартибда бошқа фондларни ташкил этиш ҳуқуқига эга.

8. ДИВИДЕНДЛАРНИ ТЎЛАШ

8.1. Дивиденд Жамият соф фойдасининг акциядорлар ўртасида тақсимланадиган қисмидир.

8.2. Жамият имтиёзли акциялари ўз эгаларига Жамият даромад олган ёки олмаганлигига қарамасдан, ҳар йили акциялар номинал қийматининг 25 фоизи миқдорида дивиденд олиш ҳуқуқини беради. Оддий  акциялар бўйича тўланадиган дивидендлар миқдори имтиёзли акциялар бўйича тўланадиган дивидендлар  миқдоридан  кўп бўлса, имтиёзли акция эгаларига оддий акциялар бўйича тўланган дивидендларнинг миқдоригача қўшимча ҳақ тўланади.

8.3. Имтиёзли акциялар эгалари Жамият тугатилган тақдирда унинг мулклари тақсимланаётган пайтда оддий акция эгалари ўртасида мулк тақсимоти амалга оширилгунга қадар ўз акцияларининг номинал қийматини оладилар.

8.4. Жамият ўзи жойлаштирган имтиёзли акцияларни олиш нархи уларнинг бозор қийматига мувофиқ белгиланади.

8.5. Дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов воситалари ёхуд Жамиятнинг қимматли қоғозлари билан тўланиши мумкин.

8.6. Жамиятнинг имтиёзли акциялари бўйича дивидендларни қимматли қоғозлар билан тўлашга йўл қўйилмайди.

8.7. Дивиденд акциядорлар ўртасида уларга тегишли акцияларнинг сони ва турига мутаносиб равишда тақсимланади.

8.8. Жамият молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги, тўққиз ойи натижаларига кўра ва (ёки) молиявий йил натижаларига кўра жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли. Жамиятнинг молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги ва тўққиз ойи натижаларига кўра дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарори тегишли давр тугагандан кейин уч ой ичида қабул қилиниши мумкин.

8.9. Акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби тўғрисидаги қарор Жамият кузатув кенгашининг тавсияси, молиявий хисоботнинг ишончлилиги ҳақида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, молиявий ҳисобот маълумотлари асосида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарорда дивидендлар тўлаш бошланадиган ва тугалланадиган саналар кўрсатилган бўлиши лозим.

8.10. Дивидендларни тўлаш муддат ва тартиби акциядорларнинг умумий йиғилиши карорда белгиланади. Дивидендларни тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кундан кеч бўлмаслиги лозим.

8.11. Дивидендларни тўлаш чоғида биринчи навбатда имтиёзли акциялар бўйича, сўнгра оддий акциялар бўйича дивидендлар тўланади. Имтиёзли акциялар бўйича қатъий белгиланган дивидендларни тўлаш учун етарли миқдорда фойда мавжуд бўлган тақдирда Жамият мазкур акцияларнинг эгаларига дивидендлар тўлашни рад этишга ҳақли эмас. Жамият рад этган тақдирда акциядорлар дивидендлар тўланишини суд тартибида талаб қилиши мумкин. Жамият етарли миқдорда фойдага эга бўлмаган ёки зарар кўриб ишлаётган тақдирда, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар Жамият томонидан Жамиятнинг фақат шу мақсад учун ташкил этилган захира фонди ҳисобидан ва ушбу фонд доирасида тўланиши мумкин.

9. ЖАМИЯТ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ, УЛАРНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ ВА ВАКОЛАТЛАРИ

9.1. Акциядорларнинг умумий йиғилиши, кузатув кенгаши ва Жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижроия органларидир.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши

9.2. Акциядорларнинг умумий йиғилиши Жамиятнинг юқори бошқарув органидир.

9.3. Акциядорларнинг умумий йиғилишини Жамият кузатув кенгашининг Раиси, у узрли сабабларга кўра бўлмаган тақдирда эса, Жамият кузатув кенгашининг аъзоларидан бири олиб боради.

9.4. Жамият ҳар йили акциядорларнинг умумий йиғилишини (акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини) ўтказиши шарт.

9.5. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилади. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида Жамиятнинг кузатув кенгашини ва тафтиш комиссиясини (тафтишчисини) сайлаш тўғрисидаги, Жамиятнинг Бош директор билан тузилган шартноманинг муддатини узайтириш, уни қайта тузиш ёки бекор қилиш мумкинлиги ҳақидаги масалалар ҳал этилади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 59-моддаси биринчи қисмининг ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошиларига мувофиқ жамиятнинг йиллик ҳисоботи ва бошқа ҳужжатлари кўриб чиқилади.

9.6. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган умумий йиғилишлари навбатдан ташқари йиғилишлардир.

9.7. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси ва тартиби, йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш тартиби, акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик вақтида акциядорларга бериладиган материалларнинг (ахборотнинг) рўйхати Жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан белгиланади.

9.8. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

1) Жамият Уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш, Жамият Уставига Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) акциялар номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бундан мустасно;

2) Жамиятни қайта ташкил этиш;

3) Жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;

4) Жамият кузатув кенгашининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

5) эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

6) Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш;

7) ўз акцияларини олиш;

8) Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, ижроия органини тузиш, Жамият Бош директорини сайлаш (тайинлаш) ва уни ваколатларини муддатидан илгари тугатиш. Шунингдек Жамият кузатув кенгаши Жамиятнинг Бош директори билан тузилган шартномани, агар у Жамият Уставини қўпол тарзда бузса ёки унинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли Жамиятга зарар етказилган бўлса, муддатидан илгари тугатиш (бекор қилиш) ҳуқуқига эга;

9) Жамият тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;

10) Жамиятнинг йиллик ҳисоботини, йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш;

11) Жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;

12) Жамият кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан Жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан Жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш;

13) имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисида Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик Жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 35-моддасида назарда тутилган қарорни қабул қилиш;

14) акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

15) акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;

16) Жамиятнинг ижроия органига тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсацияларни, шунингдек уларнинг энг юқори миқдорларини белгилаш;

17) Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 8 ва 9-бобларида назарда тутилган ҳолларда Жамият томонидан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

18) аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш;

19) мазкур Жамият Уставига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.

9.9. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар Жамиятнинг ижроия органи ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас.

9.10. Мазкур Уставдаги акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар Жамиятнинг кузатув кенгаши ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас, қонунчиликда белгиланган холатларда акциядорлар умумий йиғилиши қарорига асосан ёки Жамият Уставига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш йўли билан кузатув кегашига ваколат бериш холатлари бундан мустасно.

9.11. Жамият Уставининг 9.8. банди 1), 2), 3), 5), 12) ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 84-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган масалалар бўйича қарор акциядорлар умумий йиғилиши томонидан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик (малакали кўпчилик) овози билан қабул қилинади.

9.12. Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар, шунингдек овоз бериш якунлари акциядорлар эътиборига:

- акциядорлар умумий йиғилиши тугаганидан сўнг эълон қилиш;

- акциядорлар умумий йиғилиш баённомаси тузилган санадан икки иш куни давомида мухим фактлар тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш йулллари билан етказилади.

Агар Жамият акциялари фонд биржасининг листингига киритилган бўлса Жамият фонд биржасининг расмий веб-сайтида тегишли ахборотни эълон қилиши шарт.

9.13. Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) Жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин ўттиз кундан кечиктирмай акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига масалалар киритишга ҳамда Жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига бу органнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳақли.

9.14. Акциядорлар (акциядор) Жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига ўзлари кўрсатган номзодлар рўйхатига акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабар эълон қилинган санадан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай ўзгартишлар киритишга ҳақли.

Кузатув кенгаши

9.15. Жамиятнинг кузатув кенгаши Жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади.

9.16. Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

1) Жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

2) акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, бундан Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни 65-моддасининг ўн биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно;

3) акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;

4) акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;

5) акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун Жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш;

6) Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 59-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган масалаларни акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиш;

7) мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;

8) Жамиятнинг йиллик бизнес-режасини маъқуллаш. Бунда Жамиятнинг келгуси йилга мўлжалланган бизнес-режаси Жамият кузатув кенгаши мажлисида жорий йилнинг 1 декабридан кечиктирмай маъқулланиши лозим;

9) ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш;

10) Жамият ижроия органининг фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва Жамият кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни ижроия органидан олиш. Жамият кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;

11) Жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш;

12) дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;

13) Жамиятнинг захира фондидан ва бошқа фондларидан фойдаланиш;

14) Жамиятнинг филиалларини ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш;

15) Жамиятнинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш;

16) Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 8 ва 9-бобларида назарда тутилган ҳолларда битимлар тузиш ҳақида қарор қабул қилиш;

17) Жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш;

18) Жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

19) Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш масалаларини, шунингдек Жамият Уставига Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш, Жамият Уставига Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) қўшимча акцияларни жойлаштириш орқали кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш бундан мустасно;

20) қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарор (акциялар, облигациялар) ва эмиссия рисоласини тасдиқлаш;

21) қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарорга (акциялар, облигациялар) ва эмиссия рисоласига киритилаётган ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар матнини тасдиқлаш;

22) Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 34-моддасига мувофиқ акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;

23) Жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

24) қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

25) ижроия органига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорларини белгилаш.

9.17. Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни ва мазкур Уставга мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш ҳам киритилиши мумкин.

9.18. Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар ҳал қилиш учун Жамиятнинг ижроия органига ўтказилиши мумкин эмас.

9.19. Жамият кузатув кенгашининг аъзолари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга сайланади. Жамият кузатув кенгашнинг сон таркиби 5 кишидан иборат.

9.20. Жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига сайланган шахслар чекланмаган тарзда қайта сайланиши мумкин.

9.21. Жамият Бош директори Жамиятнинг кузатув кенгашига сайланиши мумкин эмас.

9.22. Айни шу Жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахслар Жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоси бўлиши мумкин эмас.

9.23. Жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига сайланадиган шахсларга нисбатан қўйиладиган талаблар Жамият Уставида ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган қарорда белгилаб қўйилиши мумкин.

9.24. Жамиятнинг кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади.

9.25. Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли овозлар сони Жамиятнинг кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга ёки икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақли.

9.26. Энг кўп овоз тўплаган номзодлар Жамият кузатув кенгашининг таркибига сайланган деб ҳисобланади.

9.27. Жамият кузатув кенгашининг Раиси кузатув кенгаши аъзоларининг умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан, ушбу кенгаш таркибидан кузатув кенгаши аъзолари томонидан сайланади.

9.28. Жамиятнинг кузатув кенгаши ўз Раисини кузатув кенгаши аъзоларининг умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан қайта сайлашга ҳақли.

9.29. Жамият кузатув кенгашининг Раиси унинг ишини ташкил этади, кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисларда баённома юритилишини ташкил этади, акциядорларнинг умумий йиғилишида раислик қилади.

9.30. Жамият кузатув кенгашининг Раиси бўлмаган тақдирда унинг вазифасини кузатув кенгашининг аъзоларидан бири амалга оширади.

9.31. Жамият кузатув кенгашининг мажлиси кузатув кенгашининг Раиси томонидан унинг ўз ташаббусига кўра, Жамият кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси, ижроия органи аъзосининг талабига кўра чақирилади.

9.32. Жамият кузатув кенгаши мажлислари унинг Раиси томонидан ҳар чоракда камида бир марта чақирилади.

9.33. Жамият кузатув кенгашининг мажлисини ўтказиш учун кворум Жамият кузатув кенгашига сайланган аъзоларнинг етмиш беш фоизидан кам бўлмаслиги керак.

9.34. Кузатув кенгаши аъзоларининг сони мазкур Уставида назарда тутилган миқдорнинг етмиш беш фоизидан кам бўлган тақдирда, Жамият кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириши шарт.

Кузатув кенгашининг қолган аъзолари акциядорларнинг бундай навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилишга, шунингдек Жамият ижроия органи раҳбарининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, унинг вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлашга ҳақлидир.

9.35. Жамият кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади, агар қонунчиликда ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса.

9.36. Жамият кузатув кенгашининг мажлисида масалалар ҳал этилаётганда кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади.

9.37. Жамият кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини кузатув кенгашининг бошқа аъзосига беришига йўл қўйилмайди.

9.38. Жамият кузатув кенгашининг Раиси кузатув кенгаш аъзоларининг овози тенг бўлган ҳолларда ҳал қилувчи овозга эга.

9.39. Жамият кузатув кенгашининг мажлисида баённома юритилади. Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлис ўтказилганидан сўнг ўн кундан кечиктирмай тузилади. Мажлис баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:

- мажлис ўтказилган сана, вақт ва жой;

- мажлисда ҳозир бўлган шахслар;

- мажлиснинг кун тартиби;

- овоз беришга қўйилган масалалар, улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари;

- қабул қилинган қарорлар.

Жамият кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этаётган Жамият кузатув кенгаши аъзолари томонидан имзоланади, улар мажлис баённомаси тўғри расмийлаштирилиши учун жавобгар бўлади.

9.40. Жамият кузатув кенгашининг қарорлари сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) Жамият кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилиниши мумкин.

9.41. Жамият кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси имзоланган куни Жамиятнинг ижроия органига ижро этиш учун топширилади. Кузатув кенгаши акциядорларнинг умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда мазкур қарор ҳақидаги ахборот Жамиятнинг ижроия органига кузатув кенгашининг мажлиси ўтказиладиган куни топширилади.

Ижроия органи

9.42. Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш Бош директор томонидан амалга оширилади.

9.43. Жамият Бош Директори ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, Жамият кузатув кенгашининг қарори билан белгиланган шахс унинг вазифаларини акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишигача бўлган даврда вақтинча бажариб туришига йўл қўйилади.

9.44. Жамият Бош директорининг ваколатига Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради, акциядорлар умумий йиғилишининг ёки Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар бундан мустасно.

9.45. Жамиятнинг Бош Директори акциядорлар умумий йиғилишининг ва Жамият кузатув кенгашининг қарорлари бажарилишини ташкил этади.

9.46. Жамиятнинг Бош Директори номидан ишончномасиз иш юритади.

Бош Директор ваколатларига куйидагилар киради:

v  Ўз ваколати доирасида Жамият фаолиятини бошқариш;

v  Жамият номидан ишончномасиз ҳаракат қилиш, шунингдек, унинг манфаатларини ифода қилиш;

v  Жамият номидан ишончномалар бериш;

v  Ваколати доирасида Жамият номидан битимлар тузиш;

v  Ишчиларни ёллаш, улар билан меҳнат шартномасини тузиш ва бекор қилиш, уларга нисбатан интизомий таъсир чораларини қўллаш, ҳодимлар томонидан меҳнат ва ижро интизомига риоя қилиниши таъминлаш;

v  Штат жадвалини тасдиқлаш;

v  Барча ходимлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқ ва кўрсатмаларини бериш;

v  Статистик ва бухгалтерик ҳисоботларни тегишли давлат органларига ўз вақтида ва тўлиқ тақдим этилишини таъминлаш;

v  Ижтимоий гаровларни ва ходимларнинг меҳнат муҳофазаси талабларига риоя қилинишини таъминлаш;

v  Жамият мулки ва пул маблағлари билан ваколати доирасида бошқариш;

v  Филиал ва ваколатхоналар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқ ва кўрсатмаларини бериш;

v  Филиал ва ваколатхоналар раҳбарларини тайинлаш ва эгаллаб турган лавозимларидан озод этиш;

v  Жамият кузатув кенгаши олдида ҳар чорак якуни бўйича йиллик бизнес режанинг бажарилиши бўйича ҳисоботлар бериш;

v  Жамиятни ривожлантириш дастур ва бизнес-режаларини ишлаб чиқишни бошқариш, ташкил этиш ва уларнинг ижросини назорат қилиш;

v  Жамият бизнес режасида кўзда тутилган фойдага еришишини таъминлаш;

v  Кузатув кенгашининг, тафтиш комиссиясининг талабига биноан Жамият молиявий – ҳўжалик фаолитяига тегишли хужжатларни тўсиқларсиз тақдим этиш;

v  Жамиятда бухгалтерия ҳисобининг ҳамда акциядорларга, кредиторларга ва бошқа маълумот олувчиларга тақдим этиладиган Жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ташкил этилиши, ҳолати ва ишончлилигини таъминлаш;

v  Жамиятнинг иш билан боғлиқ ва тижорат сирларини ўз ичига олувчи маълумотларини сақлашни ташкил этиш;

v  Дивидендларни ҳисобланиши ва тўланиилишида акциядорларнинг барча ҳуқуқларига риоя қилиш;

v  Жамиятнинг самарали ва барқарор фаолият юритишини таъминлаш;

v  Меҳнат ва техник интизомни сақлаш;

v  Жамият акциядорлари умумий йиғилиши ва кузатув кенгашининг ваколатига кирувчи масалалар юзасидан белгиланган муддатларда фаолият бўйича тегишли маълумотларни тақдим этиш;

v  Амалдаги қонунчилик ва қонуности ҳужжатлари ва Жамиятнинг ички норматив ҳужжатларига амал қилиш.

Жамият Бош директори Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва Жамиятнинг ички ҳужжатларига асосан бошқа ваколат (ҳуқуқ) ва мажбуриятларга эга бўлиши мумкин.

9.47. Жамият Бош директорининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларида, мазкур Уставда, лавозим йўриқномасида ҳамда унинг билан бир йил муддатга тузадиган шартномада белгиланиб,   шартноманинг   амал   қилиш   муддатини   узайтириш   ёки   уни   бекор   қилиш

мумкинлиги тўғрисида ҳар йили қарор қабул қилинади. Шартнома Жамият номидан Жамият кузатув кенгашининг Раиси ёки кузатув кенгаши ваколат берган шахс томонидан имзоланади. Жамият Бош директори билан тузиладиган шартномада унинг Жамият фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича мажбуриятлари ҳамда Жамиятнинг йиллик бизнес-режасини бажариш қандай бораётганлиги юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши ва Жамият кузатув кенгаши олдида берадиган ҳисоботларининг даврийлиги назарда тутилиши керак.

9.48. Жамиятнинг Бош Директорига тўланадиган ҳақ миқдори Жамият фаолиятининг самарадорлигига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади ва шартномада белгиланган бўлиши керак.

9.49. Жамиятнинг Бош Директори вазифаларини бошқа ташкилотларнинг бошқарув органларидаги лавозим билан биргаликда эгаллаб туришга фақат Жамият кузатув кенгашининг розилиги билан йўл қўйилади.

9.50. Акциядорларнинг умумий йиғилиши Жамиятнинг Бош Директори билан тузилган шартномани у томонидан шартнома шартларини бузган тақдирда тугатишга (бекор қилишга) ҳақли.

9.51. Жамият кузатув кенгаши Жамиятнинг Бош Директори билан тузилган шартномани, агар улар мазкур Уставни қўпол тарзда бузса ёки уларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли Жамиятга зарар етказилган бўлса, муддатидан илгари тугатиш (бекор қилиш) ҳуқуқига эга.

9.52. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ёки Жамият кузатув кенгаши томонидан Жамият Бош Директори ваколатларини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Жамият Бош Директори ваколатларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги масала ўша йиғилишнинг ўзида ҳал этилиши ёхуд Жамият Бош Директори вазифасини вақтинча бажарувчи шахсни тайинлаган ҳолда акциядорларнинг яқин орадаги умумий йиғилишида кўриб чиқиш учун қолдирилиши мумкин.

10. ЖАМИЯТНИНГ ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

10.1. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга 3 аъзодан иборат тафтиш комиссияси сайланади.

10.2. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларига доир малака талаблари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланади. Айни бир шахс айни бир Жамиятнинг тафтиш комиссияси таркибига кетма-кет уч мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас.

10.3. Жамият тафтиш комиссиясининг ваколат доираси қонун хужжатлари ва Жамиятнинг мазкур Устави билан белгиланади.

10.4. Жамият тафтиш комиссиясининг фаолият кўрсатиш тартиби акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган низомда белгиланади.

10.5. Жамият тафтиш комиссиясининг ёзма талабига кўра Жамият ижроия органида мансабни эгаллаб турган шахслар Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тафтиш комиссиясига тақдим этиши шарт.

10.6. Тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида Жамият кузатув кенгашининг аъзоси бўлиши, шунингдек айни шу Жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаши мумкин эмас.

10.7. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш тафтиш комиссиясининг, акциядорлар умумий йиғилишининг, Жамият кузатув кенгашининг ташаббусига кўра ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра Жамият кузатув кенгашини олдиндан хабардор қилиш йўли билан бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича амалга оширилади.

10.8. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра Жамиятнинг тафтиш комиссияси  хулоса тузади, бу хулосада:

- Жамиятнинг ҳисоботларида ва бошқа молиявий ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигига доир баҳо;

- бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартиби бузилганлиги, шунингдек молия-хўжалик фаолияти амалга оширилаётганда қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги ахборот кўрсатилиши шарт.

10.9. Тафтиш комиссияси Жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва Жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосани ҳар чоракда Жамият кузатув кенгашининг мажлисига олиб чиқади. Ушбу Уставнинг 10.8. бандида кўрсатилган ахборотни ўз ичига олган хулоса акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида эшитилади.

10.10. Активларининг баланс қиймати энг кам иш ҳақи миқдорининг юз минг баробаридан кўп бўлган Жамиятда ички аудит хизмати ташкил этилади. Ички аудит хизмати Жамиятнинг кузатув кенгашига ҳисобдордир.

10.11. Жамиятнинг ички аудит хизмати Жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари томонидан қонун ҳужжатларига, Жамият Уставига ва бошқа ҳужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисобида ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда ишончли тарзда акс эттирилиши таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, активларнинг сақланишини, шунингдек Жамиятни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ҳамда мониторинг олиб бориш орқали Жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари ишини назорат қилади ҳамда баҳолайди.

10.12. Аудиторлик ташкилоти Жамият билан тузилган шартномага мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамият молия-хўжалик фаолиятининг текширилишини амалга оширади ва унга аудиторлик хулосасини тақдим этади.

10.13. Аудиторлик ташкилоти Жамиятнинг молиявий ҳисоботи ва молияга доир бошқа ахборот ҳақидаги нотўғри хулосани ўз ичига олган аудиторлик хулосаси тузилганлиги оқибатида етказилган зарар учун Жамият олдида жавобгар бўлади.

 

 

«OZENERGOTAMINLASH»

AksiyadorlikJamiyati

акциядорларининг йиллик умумий йиғилишида

«ТАСДИҚЛАНГАН»

2015 йил «__» __________даги
__-сонли баённома

Мирзо Улуғбек тумани Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси томонидан 2014 йил 09 сентябрда 000288-04 – сон билан рўйхатга олинган «O’ZENERGOTA’MINLASH» Aksiyadorlik Jamiyatiнинг Уставига киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар

МАТНИ

Эски таҳрир Янги таҳрир

3.4. Жамият Устав жамғармасининг миқдори 4 728 730 000 (тўрт миллиард          етти юз йигирма саккиз миллион етти юз ўттиз минг) сўмни ташкил қилади ва 4 728 730 (тўрт миллион етти юз йигирма саккиз минг етти юз ўттиз) дона акцияга тақсимланган, шундан номинал қиймати 1 000 (бир минг) сўм бўлган 4 634 150         (тўрт миллион олти юз ўттиз тўрт минг бир юз эллик) дона оддий ва 94 580 (тўқсон тўрт минг беш юз саксон) дона имтиёзли акцияларга бўлинган, шу жумладан:

v«Ўзбекэнерго» ДАКнинг улуши – 26 %, 1 229 470 000 сўм, 1 229 470 та акцияга бўлинган;

vМеҳнат жамоаси улуши – 2 %,            94 580 000 сўм, 94 580 та акцияга           бўлинган;

vИнвесторлар улуши – 72 %, 3 404 680 000 сўм,  3 404 680 та акцияга бўлинган, уларга қуйидаги акциядорлар киради:

  1. «Sirdaryo IES» АЖ улуши – 30 %, 1 418 620 000 сўм, 1 418 620 та акцияга бўлинган;
  2. «Yangi-Angren IES» АЖ улуши – 25 %, 1 182 180 000 сўм, 1 182 180 та акцияга бўлинган;
  3. «Muborak IEM» АЖ улуши – 11,32 %, 535 180 000 сўм. 535 180 та акцияга бўлинган;
  4. «Tashkent IEM» АЖ улуши – 5,68 %, 268 700 000 сўм, 268 700 та акцияга бўлинган.

3.4. Жамият Устав жамғармасининг миқдори 9 457 460 000 (тўққиз миллиард тўрт юз эллик етти миллион тўрт юз олтмиш минг) сўмни ташкил қилади ва 4 728 730 (тўрт миллион етти юз йигирма саккиз минг етти юз ўттиз) дона акцияга тақсимланган, шундан номинал қиймати 2 000 (икки минг) сўм бўлган 4 634 150 (тўрт миллион олти юз ўттиз тўрт минг бир юз эллик) дона оддий ва 94 580 (тўқсон тўрт минг беш юз саксон) дона имтиёзли акцияларга бўлинган, шу жумладан:

v «Ўзбекэнерго» ДАКнинг улуши – 26 %, 2458940000 сўм, 1 229 470 та акцияга бўлинган;

vМеҳнат жамоаси улуши – 2 %, 189160000 сўм, 94 580 та акцияга бўлинган;

vИнвесторлар улуши – 72 %, 6809360000 сўм,  3 404 680 та акцияга бўлинган, уларга қуйидаги акциядорлар киради:

  1. «Sirdaryo IES» АЖ улуши – 30 %, 2 837 240 000 сўм, 1 418 620 та акцияга бўлинган;
  2. «Yangi-Angren IES» АЖ улуши – 25 %, 2 364 360 000 сўм, 1 182 180 та акцияга бўлинган;
  3. «Muborak IEM» АЖ улуши – 11,32 %, 1 070 360 000 сўм, 535 180 та акцияга бўлинган;
    1. «Tashkent IEM» АЖ улуши – 5,68 %, 537 400 000 сўм, 268 700 та акцияга бўлинган.
4.2.  Жамият  акцияларининг  номинал қиймати  1 000  (бир минг)  сўм. 4.2.  Жамият  акцияларининг  номинал қиймати  2 000  (икки минг)  сўм.